сайтка кириу

Manzil: 230300, Qoraqalpog’iston Respublikasi
Qonlikul tumani, Ga’rezsizlik kuchasi, raqamsiz joy
Telefon: 0(361) 332-11-16
faks: 0(361) 332-16-11
e-mail: qonlikul@umail.uz

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСИ ОШПАЗЛАРИ БЕЛЛАШГАНИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан биргаликда таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкиллаштириш тадбирларининг ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ўртасида «Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази» кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танлов жараёнида, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мактабгача таълим муассасалари ошпазларинг чаққонлиги, эпчиллиги ҳамда болалар учун тўйимли таомларни тайёрлашда ошпазлик маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Танловда Қонликўл тумани 13-сонли мактабгача таълим муассасаси ошпази Нуржанова Феруза  иштирок этди ва фаҳрли 3-ўринни олишга муяссар бўлди.