сайтка кириу

Manzil: 230300, Qoraqalpog’iston Respublikasi
Qonlikul tumani, Ga’rezsizlik kuchasi, raqamsiz joy
Telefon: 0(361) 332-11-16
faks: 0(361) 332-16-11
e-mail: qonlikul@umail.uz

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Қонликўл тумани мактабгача таълими бўлимида O‘zLiDeP Қонликўл тумани Кенгаши билан биргаликда семинар бўлиб ўтди.

Семинарнинг мақсади, мактабгача таълим муассасалари ходимларини замонавий технологиялардан фойдаланиш саводхонлигини ошириш, уларнинг сиёсий билимларини етиштириш бўйича тушунчаларини орттиришга қаратилган.

Семинар давомида, ташкиллаштирувчилар томонидан O‘zLiDePнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланган тадбиркорликни ривожлантириш, уй олди томорқа ерларидан самарали фойдаланиш орқали ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуйиш, партия аъзолиги таркибига хотин-қизларни кўпроқ жалб қилиш, уларнинг таркибини камида 50 фойзга етказиш белгиланганлигига тўқталиб, жорий йилда ўтказиладиган сайловлар, уларга муносиб намзодларни таклиф этиш ҳақида маълумотлар берилди.

Семинар якунида, фаол тарбиячилар партиянинг «Фаҳрий ёрлиғи» ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.