сайтка кириу

Manzil: 230300, Qoraqalpog’iston Respublikasi
Qonlikul tumani, Ga’rezsizlik kuchasi, raqamsiz joy
Telefon: 0(361) 332-11-16
faks: 0(361) 332-16-11
e-mail: qonlikul@umail.uz

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ ҚАДРЛАЙЛИК

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қонликўл тумани бўлимчаси билан ҳамкорликдаги идоралар билан биргаликда 16 май «Миллий қадриятлар куни» муносабати билан 19-сонли Болалар мусиқа ва маъданият мактабида «Миллий қадриятларимизни қадрлайлик» мавзусида очиқ мулоқат кечаси ўтказилди.

Мулоқат кечасида қорақалпоқ халқининг авлоддан-авлодга етип келаётган миллий урф-одат дастурларимизнинг мазмунини ва аҳамиятини ёшлар ўртасида тарғибот қилиш билан ҳозирги замонавий дастурга киритилган янги дастурларнинг халқимиз ўртасида қўлланилаётганлиги ҳақида миллий қадриятларимиз билан таққослаган ҳолда нуронийларимиз томонидан мисоллар орқали айтиб ўтилди.

Мулоқатда нуронийлар билан ўқувчи ёшлар ўртасида ўз-аро фикр мулоҳазалар бўлиб, ёшлар ўзларининг қизиққан саволларига жавоблар олди ҳамда кеча байрам концерти билан давом этди.

Мулоқат кечасида ҳудуддаги нуроний ҳожи онахон Т.Хожанова, нуронийлар А.Аметов ва Т.Исақуловлар, «Оила» илмий амалий  тадқиқот маркази туман бўлими бошлиғи Э.Балтабаева, ҳудуд фуқаролари билан ўқувчи ёшлар иштирок этишди.